ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / ШҲТга аъзо мамлакатлар янги аксилнаркотик стратеги...

ШҲТга аъзо мамлакатлар янги аксилнаркотик стратегия лойиҳасини тайёрлашди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар ваколатли органлари 2017–2022 йиллар учун аксилнаркотик стратегия лойиҳасини тайёрлашди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2016 йилнинг 25–26 февраль кунлари Пекин шаҳрида Ўзбекистон томони раислигида ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотик моддаларга қарши курашиш  ваколати берилган органлари Кенгаши ҳузуридаги прекурсорларни назорат қилиш ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтган.

«Учрашув чоғида ШҲТга аъзо давлатларнинг 2017–2022 йиллар учун Аксил-наркотик стратегияси ва уни бажариш бўйича Ҳаракат дастури лойиҳалари кўриб чиқилди ҳамда ташкилотга аъзо давлатларнинг наркотик моддалар ва уларнинг прекурсонларини ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди», – дейилади вазирликнинг хабарида.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари