ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / ШҲТ: Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзоси бўлишга...

ШҲТ: Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзоси бўлишга тайёрланишмоқда

Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг мажбуриятлари ҳақидаги Меморандумлар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов Пекинда ХХРдаги Ҳиндистон Републикаси элчиси Вижай Гохале ва Покистон Ислом Республикаси элчиси Масуд Халид билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берганидек, дипломатик миссияларнинг бошлиқларига ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш борасидаги Ҳиндистон ва Покистоннинг мажбуриятлари ҳақидаги Меморандумларнинг лойиҳалари топширилди.

«Бўлажак Тошкент саммитида мазкур Меморандумларнинг имзоланиши давлат раҳбарлари учрашувининг муҳим амалий якунларидан бири ва бу йил 15 йиллигини нишонлаётган ШҲТнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди», дейилади хабарда.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей