ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев : «Ўзбекистон АҚШ даги терактни...

Шавкат Мирзиёев : «Ўзбекистон АҚШ даги терактни тергов қилишда кўмаклашишга тайёр »

 Ўзбекистон Президенти Нью-Йоркдаги терактни тергов қилишда кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдириб, АҚШ Президентига ҳамдардлик йўллади.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги теракт муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трампга ҳамдардлик йўллади. Мактуб матни ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

«Ушбу шафқатсиз жиноятни ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайди. Биз экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишини қаттиқ қоралаймиз», — деб ёзади Ўзбекистон Президенти.

У содир бўлган фожиа бу каби ноинсоний замонавий таҳдидларга қарши курашда халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир тасдиқлашини таъкидлаб ўтди.

«Ўзбекистон ўз томонидан мазкур террористик актни тергов қилишда кўмаклашиш учун барча куч ва воситаларни ишга солишга тайёр», — дейилади Шавкат Мирзиёев мактубида.

Давлат раҳбари Америка Қўшма Штатлари халқига ҳар томонлама бирдамлик ҳиссини изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини билдирди ҳамда барча жароҳат олганларга тез орада соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз,  Нью-Йоркдаги  терактни, ОАВ хабар беришича, келиб чиқиши Ўзбекистонлик  бўлган  Сайфулло Хабибуллаевич Саипов содир этган. Унинг натижасида 8 киши халоқ бўлган ва 15 киши ярадорланган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей