ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсин...

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида гидроэлектрстанциялар қурилиши режалаштирилаётганини маълум қилишди

Ўзбекистон ва Тожикистон иккита ГЭСни биргаликда қурмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 320 мегаваттдан ортиқ қувватга эга бўлган гидро электр станциялар қурилиши режалаштирилмоқда.
Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин.

Тожикистон президенти Ўзбекистон президентига бу борада халқаро ташкилотлар аудитидан ўтган тайёр лойиҳалар мавжудлиги ҳақида маълумот берган.

Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия ушбу масалани кўриб чиқади.

Эмомали Раҳмоннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ушбу станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ишлатади.

Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистоннинг Сарез кўли ичимлик сувидан биргаликда фойдаланиши мумкин.

«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бор таъкидлаганман: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз». Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим», дея қўшни давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» манбаси.
«Ўйлайманки, бизнинг минтақавий ҳамкорлигимизда бу — гидротехник қурилиш лойиҳаси — жуда жиддий масала бўади. Бир оз вақт ўтади ва биз биргаликда барпо қилиб, муаммоларни бирга бартараф этамиз», — дея ишонч билдирди президент.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей