ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Ислом Каримо...

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифини Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрига гул қўйди. Қуръон тиловат қилинди.

Президентимиз бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.

Президентимиз 2017 йил 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ушбу мақбара лойиҳаси билан танишиб, уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шу асосда бу ерда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мақбара мармар ва гранитдан бунёд этилган, Қуръон оятлари билан безатилган. Айвон пештоқларига Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари ўзбек, инглиз ва араб тилларида битилган. Мажмуа атрофи кенгайтирилиб, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратилган. Биринчи Президентимиз мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғунлик касб этган.

Шавкат Мирзиёев мажмуадаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларини якунига етказиш, зиёратчилар учун шароитларни янада яхшилаш, қабристонни обод қилиш бўйича тавсиялар берди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей