ru en ўз
1 USD = 7909.37  
1 EUR = 9306.16  
1 RUB = 126.72  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига расмий ташриф доирасида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан учрашди.

Пентагонда Ўзбекистон Республикаси Президенти тантанали кутиб олинди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Давлатимиз раҳбари кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик учун АҚШ томонига миннатдорлик билдириб, Президент Дональд Трамп билан ўтган мулоқот натижасида давлатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Ташқи сиёсатимиздаги очиқлик ва яхши қўшничилик принципларига асосланиб, Ватанимиз суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизнинг янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди. Ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, ҳарбий билим юртлари ислоҳ қилинди. Ўзбекистон бу соҳада Америка Қўшма Штатлари билан тажриба алмашиш, ҳарбий-техникавий, мудофаа ва хавфсизлик йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, деди Президентимиз.

Музокарада хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳаларидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Минтақада барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей