ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифни Баҳоудди...

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси зиёратидан бошлади

Юртимиз қадимий қадамжоларга бой. Бу заминда буюк алломалар, диний ва дунёвий илм эгалари яшаб, ижод қилган. Президентимиз томонидан миллий маданиятимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш, юртимиздаги тарихий обида ва ёдгорликларни тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 10 март куни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида бўлиб, бу ерни обод масканга айлантириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш борасида мутассадиларга тегишли кўрсатмалар берган эди.

Президент ўтган вақт мобайнида қилинган ишларни кўздан кечирди.

Таомилга биноан ўтганларнинг руҳи поки ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
Президент мажмуада олиб борилган ишлар билан яқиндан танишди. Масъул шахсларга қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11 июль куни қабул қилинган «Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши ижроси юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шавкат Мирзиёевга мазкур саналар муносабати муносабати билан амалга ошириладиган маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» ҳақида маълумот берилди.

Режага мувофиқ зиёратчилар учун «Нақшбандхонлик» тадбирлари, олий ўқув юртлари талабаларининг илмий-амалий конфренцияси, республика диний таълим муассасалари талабаларининг «Ҳожагон-нақшбандия таълимотида юксак инсоний фазилатларнинг талқини» мавзусида илмий анжуманини ўтказиш белгиланган. Бундан ташқари, «Бухоронинг етти пири: ислом цивилизациясида Марказий Осиё суфийлик тариқати ренессанси» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этиш кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур тадбирларни юқори савияда ўтказиш, бунинг учун барча манбаалардан фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Ориф Ревгарий, Ромитаний, Бобойи Самосий каби меъморий мажмуаларни ўз ичига олган етти пир зиёратгоҳи нафақат ҳамюртларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар ҳисобланади.
Давлат раҳбарига мазкур мажмуаларни реконструкция қилиш ва янги сайёҳлик йўналишларини очиш бўйича қилинадиган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга мувофиқ бу мажмуалар қайта таъмирланиб, қўшимча бино ва иншоотлар бунёд этилади. Атрофлари ободонлаштирилиб, меҳмонхона, чойхона, савдо мажмуалари, автотураргоҳлар бунёд этилади.
Мазкур мажмуалар ўртасидаги умумий масофа 122 километрни ташкил қилади. Президент мажмуалар ўртасидаги йўллар бўйида замонавий инфратузилма ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди. Бундан ташқари, Бухоро давлат университети ҳузурида Бухоро тарихини ўқитадиган махсус факультет очиш кераклигини таъкидлади.

– Етти пирнинг орасидаги йўллар бўйларида улар ҳақидаги маълумотлар акс этсин. Зиёратга келганлар кенг маълумотга эга бўлсин. Бунинг учун кадрлар тайёрлашга эътибор бериш керак, – деди Президент.

Давлат раҳбари тақдим қилинган лойиҳаларнинг барча жиҳатларига эътибор қаратди. Мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш топшириқ берди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей