ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Сенаторлар комиссияси Бош прокуратура фаолиятини н...

Сенаторлар комиссияси Бош прокуратура фаолиятини назорат қилади

2016 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назорати самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Парламент назоратини ҳамда прокуратура органлари фаолиятининг қонунийлигини кучайтириш зарурлиги ҳақида давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида ҳам таъкидлаб ўтган эди.

Каримов Сенат қисқа муддатда прокуратура фаолияти устидан назоратни кучайтириши ва унинг фаолияти қонунийлиги масаласини кўриб чиқиши зарурлигини таъкидлаган эди.

«Ҳеч кимга сир эмас, шуни ҳам тан олишимиз керак — кундалик ҳаётимизда ҳали-бери қонунга риоя қилмаслик, қонун ва қонунийликнинг, адолат мезонларининг амалда қўпол равишда бузилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан ўз бурчига совуққонлик билан қараш қонунбузарликка олиб келиши билан боғлиқ ҳолатлар, афсуски, кам эмас», – деган эди Ислом Каримов.

Мазкур қарорга мувофиқ Комиссия зиммасига прокуратура органлари фаолияти устидан, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлиги устидан мунтазам парламент назоратини амалга ошириш, прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳар томонлама ўрганиш ва умумлаштириш, прокуратура органлари фаолиятини тартибга солиб турувчи қонун ҳужжатларини, шунингдек, уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва иш усулларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди.

Қарорда белгиланганидек, Комиссия аъзолари Сенат томонидан сенаторлар орасидан, республиканинг барча минтақаларининг вакили бўлган ўн беш кишидан иборат таркибда Сенат ваколати муддатига сайланади. Комиссия ўз олдига қўйилган вазифалар бажарилишининг бориши тўғрисида бир йилда икки марта Сенат Кенгаши олдида ҳисоб бериши белгилаб қўйилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей