ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Санкт-Петербургда Ўзбекистон бош консулхонаси очил...

Санкт-Петербургда Ўзбекистон бош консулхонаси очилди

Санкт-Петербургда Ўзбекистон бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Унинг консуллик округига Россия Федерациясининг Шимолий-ғарбий федерал округи киради.

Бош консулхона жойлашган манзили: Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейск кўчаси, 4-А уй.
Телефон: + 7−965−751−20−71; Telegram, Whatsapp, Viber, Imo орқали боғланиш учун телефон рақами: +998−90−994−27−47.

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургда бош консулхона очиш тўғрисидаги қарорни ўтган йилнинг июлида имзолаган эди. Айни пайтда Ўзбекистон Москвада элчихона ва Новосибирскда бош консулхонага эга. ТИВ Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург ва Владивостокда ҳам бош консулхона очиш масаласини ишлаб чиқмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей