ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Рустам Азимов Хитой ва Марказий Осиё ҳамкорлиги бў...

Рустам Азимов Хитой ва Марказий Осиё ҳамкорлиги бўйича форумда иштирок этади

Жорий йил 16 июнь куни Жичжао шаҳрида (Шарқий Хитой) Хитой ва Марказий Осиё ҳамкорлиги бўйича учинчи форум бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси иштирок этади.

Тадбирда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий-юридик комиссияси котиби Мэн Цзяньчжу, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Валерий Диль ҳамда Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларидан 300 нафардан ортиқ вакил иштирок этади.

Мазкур форумнинг асосий мавзуси Ипак йўлининг иқтисодий минтақасини ҳамкорликда тузиш ва ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун янги шароитлар яратишдан иборат бўлади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг  яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси ва  Жичжао шаҳрининг халк ҳукумати ушбу тадбирнинг ташкилотчилари бўлишади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей