ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Президент Ислом Каримовнинг Кореяга ташрифи доирас...

Президент Ислом Каримовнинг Кореяга ташрифи доирасида қарийб 7,7 миллиард АҚШ долларига тенг 60 ҳужжат имзоланди

Жорий йил 28 май куни Сеулда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари иштирокида йирик инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш, табиий газдан олефин ишлаб чиқариш, таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, вазирликлар ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Президент Ислом Каримовнинг ташрифи доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати қарийб 7,7 миллиард АҚШ долларига тенг 60 ҳужжат имзоланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати.

Томонлар ушбу давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантириш, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Учрашув якунида Президентлар Ислом Каримов ва Пак Кин Хэ ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига муносиб баҳо берилган ва истиқболдаги устувор йўналишлари белгиланган Қўшма декларацияни имзоладилар.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари раҳбарлари – “Лотте групп” компанияси раиси Шин Донг Бин, “Лотте Кемикал” компанияси президенти ва бош ижрочи директори Ху Су Ёнг, Корея газ корпорацияси президенти Ли Жонг Хони қабул қилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей