ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Польша парламенти делегацияси Ўзбекистонга ташриф ...

Польша парламенти делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Жорий йил охирида Сейма спикери ўринбосари Эжи Виндерлих бошчилигида Польша парламенти делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

“Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири ташриф олдидан Польша парламенти депутати Яцек Черняк билан суҳбатлашди.  

“Жорий йилнинг охирида Ўзбекистонга уюштирилажак ташрифга катта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Тошкентда ўтказиладиган учрашувлар очиқ, дўстона ва ўзаро хайриҳоҳлик руҳида ўтишига умид қиламан. 

“Суҳбат чоғида парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтиш ниятидамиз. Шунингдек, ўзбек-поляк парламентлараро гуруҳини ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Ташриф чоғида орттириладиган тажриба икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишида улкан самара беради деб ўйлайман”, - деди Яцек Черняк

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари