ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Парламент Вазирлар Маҳкамаси ваколатларини бирмун...

Парламент Вазирлар Маҳкамаси ваколатларини бирмунча кенгайтиради

Парламентда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 -моддасига  ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун  лойиҳаси муҳокама қилинмоқда,-деб ёзади  Norma.

– Ҳукумат  фаолиятининг  ҳуқуқий  асослари  - бу Конституция  ва «Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонундир, – муҳокама қилинаётган  қонун лойиҳаси   ҳақида  изоҳ  беради ЎзЛиДеп фракцияси  аъзоси Элбек Шукуров.– Бироқ, Қонуннинг амалдаги таҳрири 2003 йили   киритилган ва  ўзгариб кетган  ички  ва ташқи   шароитларга, шунингдек,ҳукуматнинг бугунги  талаблари   ва  вазифаларига жавоб бермайди.

Айни шунинг учун Асосий Қонуннинг 2-қисми, 98-моддасида мустаҳкамланган  тузатишларда Вазирлар Маҳкамасига юкланган  вазифалардан  келиб чиққан ҳолда  тегишли соҳалар  бўйича унинг аниқ ваколатларини  белгилаб  олиш таклиф этилади.

Қонуннинг 5-моддасини 12 та новелла билан  тўлдириб,  ҳукуматнинг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколати сезиларли равишда  кенгайтирилади.

Юқорида  кўрсатилган  ўзгартишларнинг қабул қилиниши  мамлакат ҳукуматига катта очиқлик  ва нафақат иқтисодиёт соҳаси, балки бизнес  ва ҳусусий  ташаббусларни, шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун ҳаётий муҳим  соҳаларни  қўллаб-қувватлаш борасида  самарали фаолият олиб бориш имконини беради.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей