ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Парламент “Электрон ҳукумат тўғрисида” ги қонун ло...

Парламент “Электрон ҳукумат тўғрисида” ги қонун лойиҳасини кўриб чиқади

Тошкентда “Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Унда таъкидланганидек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Электрон ҳукумат тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва уни учинчи чоракда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш кўзда тутилган. Тадбир доирасида ушбу қонун лойиҳасининг айрим қоидалари муҳокама қилинди.

“Қонун лойиҳаси электрон ҳукуматнинг базавий тамойилларини, бу соҳада давлат бошқаруви асосларини ўрнатади”, - деди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон ҳукуматни жорий этиш ва давлат хизматини ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Дониёр Отажонов.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳужжат 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган. У шартли равишда икки дастурга бўлинган. Биринчи дастур Ўзбекистонда телекоммуникация технологиялари, алоқа инфраструктураси ва тармоғини ривожлантириш дастури бўлса, иккинчиси ахборот тизимлари комплекслари ва “электрон ҳукумат” тизимининг маълумотлар базасини яратиш бўйича дастурдир.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари