ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Пан Ги Мун: «Ютуқлар – барқарор йўл самараси»

Пан Ги Мун: «Ютуқлар – барқарор йўл самараси»

БМТ Ўзбекистонга Орол денгизи  фожиаси  оқибатларини юмшатиш учун  ёрдам   кўрсатишга  тайёр  - бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби  Пан Ги Муннинг Ўзбекистонга  ташрифи  доирасида  бўлиб ўтган  учрашув ва музокараларнинг асосий якунларидан  бири бўлди. 

БМТ кун  тартибидаги кенг  қамровли халқаро  ва минтақавий масалалар Тошкентда, Пан Ги Муннинг  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва мамлакатимиз  ташқи сиёсий идораси раҳбари Абдулазиз  Комилов  билан   учрашувларида муҳокама  қилинди.  Марказий Осиё минтақасидаги  хавфсизлик  ва барқарорликни  сақлаш ва  мустаҳкамлаш  билан боғлиқ  масалалар, жумладан  Афғонистон муаммосининг  чўзилиб  кетаётгани  учрашувлар диққат марказида  бўлди.

Олий   мартабали   меҳмон  Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида кўп томонлама муҳокамаларда фаол иштирок этаётганини, минтақавий ҳамда глобал масалаларни ҳал этишга ҳисса қўшаётганини алоҳида қайд этди. Хусусан, Ўзбекистоннинг Афғонистонда барқарорликни таъминлаш ва ривожланишига қўшаётган ҳиссасини юксак баҳолади, Афғонистонга қўшни ва дўст мамлакат сифатида Ўзбекистон ушбу мақсадларга эришиш учун кенг кўламли ёрдам кўрсатаётганини эътироф этди: “Мамлакатингиз  халқаро молия институтлари, чунончи, Осиё тараққиёт банки кўмагида транспорт коммуникацияларини қуриш лойиҳаларини амалга оширмоқда, Афғонистон аҳолисини электр энергия билан таъминлаб, инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда”, деб айтди у.

Томонлар Афғонистон муаммосини ҳал этишнинг ягона йўли – сиёсий музокаралар олиб бориш, ички келишувларга эришиш, бунинг учун қулай халқаро муҳит яратиш, молиявий ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни давом эттириш, бу борада БМТнинг фаол иштирок этишидан иборат эканини таъкидладилар.

Оролбўйи  минтақасидаги аҳвол ҳақидаги мулоқотнинг мантиқий  давоми Ўзбекистоннинг   экологик муаммоларни  хал этишга  қаратилган саъй-ҳаракатлари  эътироф  этилганлигининг ёрқин тасдиқи  бўлди. «Орол  денгизи фожиаси ,аввалгидек, Ўзбекистон  ва бутун  жаҳон учун ўткир  муаммо бўлиб қолмоқда. Мен ҳеч қачон ўзимнинг  Мўйноқ  ва Нукусга  ташрифимни унутмайман. Орол  денгизи бирдан  бундай аҳволга  тушгани йўқ,   бу фожиа  анча  аввал пишиб  етилган эди”,-деб айтди  Пан Ги Мун Тошкентда  журналистлар учун ўтказган  матбуот анжуманида.  У БМТ Ўзбекистоннинг  жабрланганларга ёрдам  кўрсатиш бўйича ҳаракатларини  қўллаб-қувватлашини, бироқ бугун  қўшимча  ресурслар  талаб  этилаётгани, халқаро  ҳамжамият  бу  масалага  кўпроқ эътибор қаратиши лозимлигини  қўшимча қилди.    

Бош котиб  Орол  фожиасини  бутун Марказий Осиё муаммоси, деб  атади ва Ўзбекистон Президенти  билан  мулоқотда   бу  фожиа  оқибатларини юмшатиш  борасида  мамлакатда  олиб  борилаётган  ишларни  БМТ томонидан  қай  йўсинда  халқаро миқёсда  қўллаб-қувватлаш  масалаларини  батафсил  муҳокама  қилди.   «Мен, хусусан,  сув  ва энергетика  ресурслари  билан боғлиқ масалаларда минтақавий  ҳамкорлик ва  превентив дипломатиянинг муҳимлигини алоҳида  таъкидладим»,- деб айтди Пан Ги Мун.

Ислом Каримов юқори мартабали  меҳмонни  кўп йиллар  давомида   экологик, ижтимоий ва гуманитар характердаги  кўплаб  глобал муаммоларни  ҳал қилиш бўйича мунтазам  равишда фаол  ва сермаҳсул  фаолият олиб бораётган  йирик сиёсий арбоб деб  атаб, унга  мурожаат  қилди: “Сизнинг Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон Республикасига БМТ раҳбари сифатида бу галги ташрифингиз минтақада юзага келаётган вазият билан бевосита танишиш ва барчамизни ташвишга солаётган долзарб муаммолар юзасидан батафсил фикр алмашиш учун ажойиб имкониятдир”.

БМТнинг Ўзбекистон  билан ўзаро  фаолияти янада сермаҳсул  бўлади, деб ишонч билдирди Пан Ги Мун. 2016-2020 йилларда ривожланишга  ёрдамлашиш бўйича Бирлашган Миллатлар  ташкилоти  дастурининг  имзоланиши, унинг айтишича, муносабатлардаги муҳим  босқичдир.  

Ислм Каримов, ўз  навбатида, Ўзбекистоннинг жумладан  сўнгги 15 йилда барча  давлатлар учун устувор йўналиш  бўлиб келган Минг йиллик  ривожланиш  мақсадларига эришиш,  шунингдек,  бўлажак  янги  кун  тартиби – Барқарор ривожланиш  мақсадлари  бўйича  самарали  ҳамкорликнинг  изчил  ривожланишига  тайёр  эканлигини билдирди. 

Пан Ги Мун бу- мамлакатимизга  иккинчи  ташрифи  эканини эслатиб ўтиб, Президент Ислом Каримов, ҳукумат  ва ўзбек  халқига меҳмондўстлик учун  миннатдорчилик  билдирди.  Бош котиб  минтақада сўнгги беш йил ичида юз  берган  ўзгаришлар ўзида  катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Ўсиш  учун янги потенциал, янги имкониятлар юзага  келди. Ўзбекистон  Минг йиллик  мақсадлари бўйича катта  ютуқларга эришди, жумладан оналар ўлими ҳолатлари  қисқарди, таълим  тизимида  самарали ислоҳотлар олиб  борилди.   «Бу  ютуқлар  ва  мамлакат томонидан  қабул қилинган  мажбуриятлар  Президент Ислом Каримов  ташаббуси билан амалга  оширилаётган ва инсон манфаатларига  қаратилган  ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга  йўналтирилган барқарор йўл натижасидир, деб  айтди Пан Ги Мун. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей