ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / ЎзЛиДеП фракция аъзолари сайловчилар билан учрашмо...

ЎзЛиДеП фракция аъзолари сайловчилар билан учрашмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмокда. 

ЎзЛиДеП матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида ва Ургут туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Адҳам Шодмонов  ва Меҳриддин Муҳаммадиевнинг сайловчилар билан учрашувлари ташкил этилди. Депутатлар сайловчилар билан юзма-юз суҳбатларда Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ва яқинда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга эътибор қаратдилар. 

Хусусан, фармонга мувофиқ хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоясини таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этишнинг тўртта асосий йўналиши бўйича асосан жорий йилда амалга ошириладиган 33 та аниқ чора-тадбирларни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланганлиги, мазкур дастурда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, уларни ташкил этиш ва фаолияти йўлга қўйиш тартибини янада соддалаштириш орқали тадбиркорлик фаолиятига янада кенг ва қулай имкониятлар яратиб берилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар, иқтисодиётимизнинг янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётган давлат дастурларини ижроси ҳамда қабул қилинаётган қонун ва қарорларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш ва ёшларга оид қонунчиликнинг ҳолати ҳамда истиқболда амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берди.

Шуни эътироф этиш жоизки, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари очиқ мулоқотлар тарзида ўтмоқда. Фуқароларнинг жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-мохияти халқимиз турмуш тарзи учун нечоғли аҳамиятли эканлигига қизиқишлари уларнинг сиёсий фаоллиги ошиб бораётганлигидан далолатдир. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари