ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон-Хитой Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида...

Ўзбекистон-Хитой Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

2015 йилнинг 14 июнь куни Жичжао (ХХР) шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 13-раунди бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хитой томонидан ХХР ташқи ишлар вазири ўринбосари Чен Гопин бошчилигидаги делегатсия иштирок этди.

Мулоқот давомида икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда 2013-йилнинг сентабр ойида Ўзбекистонда ва 2014-йилнинг май ойида Хитойда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Учрашувда мунтазамлик касб этган Ўзбекистон-Хитой сиёсий мулоқоти ҳамкорликнинг барча соҳаларида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикчиликнинг серқирра муносабатларини изчиллик билан ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга замин яратиши қайд этилди. 

Ташрифнинг иккинчи куни Жичжао шаҳрида Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик бўйича қўмитасининг учинчи мажлиси ва Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми очилади. Ушбу тадбирларда савдо-иқтисодий, молия ва инвеститсия соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, 2007 йилдан буён ўзаро савдо айланмаси қарийб 6 баробарга ошиб ҳозирда 5,2 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади.

Учрашув давомида маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда глобал ва минтақавий муаммолар кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 июнь куни Жичжао шаҳрида (Шарқий Хитой) Хитой ва Марказий Осиё ҳамкорлиги бўйича форумнинг очилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов иштирок этади.

Мазкур форумнинг асосий мавзуси Ипак йўлининг иқтисодий минтақасини ҳамкорликда тузиш ва ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун янги шароитлар яратишдан иборат бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари