ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 15-17 июнь кунлари Ўзбек-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг учинчи мажлиси ва Жичжао шаҳрида(Шаньдун провинцияси) бўлиб ўтган “ХХР-Марказий Осиё” ҳамкорлиги учинчи Форумида иштирок этди.

Ҳукуматлараро қўмитанинг мажлисида Хитой томонини Сиёсий бюро аъзоси, Хитой Коммунистлар партияси Марказий Қўмитасининг сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳукуматлараро қўмитанинг ҳамраиси Мэн Цзяньчжу бошқарди.

Ўзбекистон вакиллари, шунингдек, савдо ва логистика минтақавий марказининг очилиши маросимида қатнашдилар, шаҳарни режалаштириш бўйича кўргазма марказига, Жичжао шаҳридаги бандаргоҳ ва логистика марказига ташриф буюрдилар, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кичик қўмитанинг учинчи йиғилишида иштирок этдилар.

Таъкидландики, Ҳукуматлараро қўмита фаолиятининг муҳим вазифаларидан бири икки томонлама товар айланмаси даражасини оширишга қаратилган. Ўтган йил якунларига кўра, бу кўрсаткич $4,7 млрд.дан ортиқ маблағни ташкил этган эди. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида $1,2 млрд,дан иборат бўлди.

Шу муносабат билан ўзбек томони савдо номенклатурасини кенгайтириш ва фаоллаштириш, ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, жумладан, учинчи мамлакатлар бозорига олиб чиқишга қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги мажлиси 2017 йили Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

«Хитой-Марказий Осиё»ҳамкорлиги бўйича форум 2012 йили ХХР давлат кенгаши ташаббуси билан ХХР ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлигида Чет мамлакатлар билан дўстлик Хитой халқ жамияти ва Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик жамияти томонидан таъсис этилди.

“Ипак йўлининг иқтисодий минтақаси ”қўшма қурилиши” мавзуидаги ҳозирги тадбирни эса ШХТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича қўмитаси ва Жичжао шаҳри маъмурияти ташкил қилди.

Жичжаода Хитойнинг энг йирик 10 та бандаргоҳидан бири жойлашган. Унинг юк ташиш ҳажми йилига 110 млн тоннани ташкил қилади, шаҳарнинг ўзи янги Евроосиё қитъалар кўпригининг энг шарқий қисмида жойлашган ва Марказий Осиё мамлакатлари учун денгизга чиқишда жуда қулай, шунингдек, Хитойнинг “Бир минтақа, бир йўл” лойиҳаси учун муҳим савдо бандаргоҳи ҳисобланади. Айни шу ерда Марказий Осиё билан савдо қилиш учун энг қулай иккита бандаргоҳ бор: уларнинг умумий юк ташиш айланмаси ҳозир 353 млн. тоннадан ошади.

Анжуманнинг энг муҳим мавзуларидан бири Марказий Осиё логистика паркининг ташкил этилиши масаласи бўлди (лойиҳанинг низом капитали 60 млн.юанга яқин) Умумий майдони 120 минг кв.м бўлган парк қурилиши билан «Порт Жичжао» корпорацияси Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигида шуғулланади.

Анжуманда сўзга чиққан Рустам Азимов Хитой инвестициясини жалб этиш, биринчи навбатда замонавий истеъмол товарлари, қурилиш материаллари, фармацевтика ва бошқа кўп саноат маҳсулотларини ишлаб чиқишда уларнинг экспорти диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади. Бу, ўз навбатида, нафақат Марказий Осиё мамлакатлари бозорларини(60 млн. га яқин киши), балки, Ўзбекистон эркин савдо ҳудудига қўшилиш тўғрисидаги баённомани имзолаган МДҲ давлатларини (300 млн. киши) қамраб олиш имконини беради.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Хитой компаниялари билан ҳамкорлик натижасида республикамизда “стратегик аҳамиятга эга бўлган ва ўтказилаётган тузилмавий ислоҳотларнинг муҳим қисмига айланган” ўнлаб лойиҳалар амалга оширилганини қайд этди.

Улар орасида Марказий Осиё-Хитой газ ўтказгичининг тўртта йўналиши, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонободдаги калий ўғитлари заводи қурилиши, таълим муассасаларининг замонавий жиҳозланиши, рақамли коммуникациялар тармоғи ташкил этилиши, йўл-қурилиш техникаси бўйича ўнлаб корхоналар қурилиши ва модернизацияси кабилар бор. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон яқин вақт ичида транспорт-логистика, энергетика ва коммуникация инфратузилмалари бўйича икки мамлакат ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қўшмиа лойиҳаларни саралаш, тайёрлаш ва амалга оширишга киришишни режалаштираётганини таъкидлади.

Анжуман ишида Хитой, Ўзбекистон,Қирғизистон, Қозоғистон,Тожикистон ва Туркманистоннинг 400 га яқин миллий ва маҳаллий ҳокимият, амалий доиралари вакиллари иштирок этдилар.

Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама савдонинг умумий ҳажми ҳозирги вақтда 45мрд. долларга етди.

Тадбир якунлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва “Ипак йўлининг иқтисодий минтақаси” қўшма қурилишига қаратилган олтита муҳим ҳужжат имзоланди.

ХХРга ташриф доирасида республика делегацияси Хитой ҳукуматида, етакчи молия, банк ва нефть-газ муассасалари раҳбарлари билан қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

Маълумот

Ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита ва унинг кичик қўмиталарини ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йили апрелда бу мамлакатга қилган давлат ташрифида илгари сурилган эди.

2011 йилнинг 26 октябрида Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитаси ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди. Биринчи мажлис 2011 йилнинг 25-26 октябрида Пекинда бўлиб ўтди.

Қўмита мажлислари икки йилда бир марта, навбати билан Ўзбекистонда ва Хитойда ўтказилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари