ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистонда барча қонунлар коррупцияга қарши э...

Ўзбекистонда барча қонунлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

Қонунлар, Президент фармонлари ва  қарорлари, ҳукумат  қарорлари, шунингдек, бошқа қонунчилик  ва норматив ҳужжатлар коррупцияга  қарши  экспертизадан  ўтказилади, дейилади Ўзбекистон Адлия  вазирлиги  буйруғида. 

Коррупцияга қарши экспертизанинг вазифалари  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар(НҲҲ) лойиҳаларида  коррупцион  ҳуқуқбузарлик содир этилиши имкониятини келтириб  чиқарувчи  коррупциоген омиллар бор-йўқлигини аниқлашдан  иборат. Адлия  ташкилотлари    лойиҳа қабул қилинишининг коррупцион  ҳуқуқбузарликлар содир  этилиши ҳавфи  борасидаги оқибатларига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилиши  жараёнида коррупция  ҳавфи келиб чиқишини башорат қилиш имконияти  билан умумий  баҳо беради. 

Коррупцияга қарши экспертиза  ишлаб чиқувчининг юридик хизмати  ёки МҲҲни қабул қилувчи орган, шунингдек, лойиҳа  келишилиши лозим бўлган ташкилотлар томонидан   ўтказилиши мумкин.  Унинг ўтказилишида лойиҳанинг  ҳар бир нормаси  ёки қоидаси,шунингдек, унинг шу  соҳадаги бошқа МҲҲ қоидаларига мувофиқлиги даражаси таҳлил  этилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан  ташқари бошқа лойиҳалар экспертизасини ўтказиш натижалари бўйича  таклиф ва мулоҳазалар  тавсия  ҳусусиятига  эга бўлади.

Идораларга  тегишли  НҲҲларда коррупция омилларига эга бўлган нормалар  аниқланганда  Адлия вазирлиги  Идораларнинг  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатларини тайёрлаш  ва қабул қилиш  қоидаларига  мувофиқ уларни давлат рўйҳатидан  ўтказишни рад этади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей