ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон водород бомбасини синовдан ўтказгани уч...

Ўзбекистон водород бомбасини синовдан ўтказгани учун Шимолий Кореяни қоралади

КХДРда ўтказилган водород бомбасининг навбатдаги синови Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди.

Бундай хатти-ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини қўпол равишда бузиш билан бирга Корея яриморолида тинчлик ва ўзаро ишончни ўрнатиш юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига қарши бориш ҳисобланади, дейилади «Жаҳон» ахборот агентлиги хабарида.

«Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни барпо этишнинг ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига қатъий риоя этилишининг тарафдори бўлгани ҳолда Пхеньянни кескинлик кучайишига олиб борадиган ҳамда минтақадаги, умуман дунё хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳлика ҳисобланадиган бузғунчилик ҳаракатларини тўхтатишга чақиради», деб таъкидлаб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни КХДР ҳукумати марказий телевиденияси орқали водород бомбаси синови муваффақиятли ўтгани ҳақида баёнот берганди. Баёнотдан илгарироқ Шимолий Кореянинг шарқида 5,1 магнитудали зилзила кузатилганди (баъзи маълумотларга кўра 4,2).

Ерости силкинишининг эпицентри Килха шаҳри шимоли-ғарбидан 48 км узоқликда қайд этилган, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Шу муносабат билан Жанубий Корея ва Япония давлатлари миллий хавфсизлик бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказдилар. Иккала мамлакат ҳам зилзила ядро қуроли синови туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлигини инкор қилишмади. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун эса расмий Пхеньянни ядро қуролини синовдан ўтказишни тўхтатишга чақирди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей