ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида имзоланган битим ...

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида имзоланган битим кучга кирди

2015 йил 14 октябрь куни 2014 йил 1 июлда Берн шаҳрида (Швейцария) имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисидаги 2002 йил 3 апрелда имзоланган Битимга ҳамда унинг Баённомасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжатда юқорида қайд этилган Битимга ҳамда унинг Баённомасига солиқ тўлашдан бош тортиш олдини олиш учун солиқ соҳасида маълумот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтиришга йўналтирилган янги қоидалар киритиш кўзда тутилади.

Ушбу халқаро шартнома солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади ҳамда икки давлат солиқ қонунчилигига амал қилинишни таъминлайди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари