ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Латвия Марказий сайлов комиссиялари ...

Ўзбекистон ва Латвия Марказий сайлов комиссиялари ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди

Жорий йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси А.Цимдарс билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Учрашув чоғида сайлов органларининг икки томонлама ҳамкорлиги масалалари бўйича фикр алмашилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов  таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Унинг МДҲ мамлакатлари, Германия, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Малайзия сайлов органлари, шунингдек БМТТД, ЕХҲТ, ШҲТ билан ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандумда сайлов тўғрисидаги қонунчиликни ва сайлов амалиётини такомиллаштириш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ахборот, материаллар, тадқиқот натижалари алмашинувига кўмаклашиш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини юксалтириш соҳасида тажриба алмашиш назарда тутилган.

Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси А.Цимдарс мамлакатимизда Тошкент шаҳрида 23-24 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ҳамда сайлов тизими ва қонунчилигини демократлаштириш, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибасига бағишланган халқаро давра суҳбати иштирокчиси сифатида ҳозир бўлган.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари