ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида авиарейслар қайта...

Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида авиарейслар қайта тикланади

Ўзбекистон ва Бангладеш икки давлат пойтахтлари ўртасидаги авиарейсларни қайта тиклаш бўйича дастлабки келишувга эришди, деб хабар беради Uzbekistan Todayга Бангладеш Халқ республикаси элчиси Масуд Маннан.

«Ҳозирда биз авиа алоқаларни тиклашга уринмоқдамиз, умид қиламанки, бу масала жуда қисқа вақт ичида ҳал бўлади, – деб таъкидлади элчи жаноблари. – Бу ҳақдаги музокаралар ҳали давом этмоқда».

1999 йилдан 2004 йилгача икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилган, аммо кейинчалик, элчининг сўзларига кўра, баъзи англашилмовчиликлар туфайли рейслар тўхтатилган. 

«Давлатларимиз ўртасида рейсларни қайта тиклаш учун дастлабки шартнома аллақачон бор ва бу масала ижобий ҳал бўлди», – дейди жаноб Маннан.   

Элчининг сўзларига кўра, бу йил икки томонлама ҳамкорликка оид турли масалаларни муҳокама қилиш ва туризмни ривожлантириш бўйича Бангладеш савдо вазирининг ташрифи кутилаяпти.

Аслида шу пайтгача аниқ битимлар бўлмаганини элчи жаноблари истисно қилмади, «шартномани мамлакатнинг бош туристик органлари имзолайди».

«Мен аллақачон «Ўзбектуризм» раиси билан учрашдим. Шунинг учун туристик муносабатларни йўлга қўйиш ишлари режамизда бор. Лекин буни амалга оширишга катта тўсиқ бор: бунинг учун биз тўғридан-тўғри авиарейсларни ташкил этишимиз керак», – дейди жаноб Маннан.     

«Тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилмас экан, мамлакатларимиз ўртасида туризмни ҳар томонлама тарғиб қилиш бўйича ишлар олиб борилиши қийин кечади. Аммо шуни айтишни истайманки, Ўзбекистонга сафар қилиш бизнинг мамлакатимиз аҳолиси учун жуда муҳим», – деб қўшимча қилди у.

Томонлар фармацевтика соҳасида еттитадан ортиқ қўшма корхоналар барпо этиш келишувига эришдилар. «Ўйлайманки, яқин кунларда Ўзбекистон билан бу соҳада фаол ҳаракатлар бошланади. Ҳозирда инфратузилма билан боғлиқ масалалар устида иш олиб борилмоқда», – деб хабар беради жаноб элчи.

Шунингдек, Бангладеш Ўзбекистонга кийим-кечак ва Ўзбекистондан Бангладешга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ошириш имкониятларини кўриб чиқаяпти.   

Бугунги кунда Бангладеш республикаси ўзбек пахтасининг энг йирик харидорларидан ҳисобланади. Cotton Outlook халқаро агентлиги маълумотларига кўра, Бангладешнинг Ўзбекистондан оладиган пахтаси ҳажми ушбу давлатга шу маҳсулот импортининг 30 %ини ташкил этади. 2014 йил якунларига кўра икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама товар айланмаси 87,3 миллион долларни ташкил этган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей