ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлараро комиссия маж...

Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказади

Ўтган ҳафта оҳирида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида Франциянинг Ўзбекистондаги  элчиси Жак-Анри Эльс  билан  музокаралар  олиб борилди. 

Учрашувда Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро  комиссиянинг навбатдаги  йиғилишини  ўтказиш  масалалари  муҳокама  қилинди.Шунингдек  MEDEFнинг иқтисодиёт бўйича  делегациясининг Ўзбекистонга  ташрифини  ташкил  қилиш ва Франция  Ривожланиш  агентлиги билан  амалий  ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда  бу мамлакатнинг  етакчи компаниялари  билан  биргаликдаги лойиҳаларни  амалга ошириш ҳақида фикр  алмашилди.   

Учрашув  чоғида  икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник  ҳамкорликнинг  долзаррб  масалалари ҳақида сўз  юритилди, деб  маълум  қилади вазирлик  матбуот  хизмати. 

 2014 йилда Ўзбекистон ва Франция  ўртасидаги  товар  айрибошлаш  $287 млн.ни ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи  чорагида эса бу кўрсаткич   7% га ўсиб,  $70 млн.га етди. Ўзбекистонда француз  инвестицияси иштирокидаги 14 та корхона ва бу мамлакат  етакчи компанияларининг 10 та ваколатхонаси  муваффақият билан  фаолият олиб бормоқда.  Таъкидлаш жоизки, MEDEF Франция бизнесининг энг нуфузли вакили  бўлиб, барча  соҳалардаги 800 минг  француз  корхонасини  бирлаштириб турибди. . 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей