ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати янги т...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати янги таҳрирдаги Божхона кодексини тасдиқлади

2015 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Унда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. 

 

Божхона кодексининг янги таҳрири божхона ишларининг ягона ва бирхиллаштирилган қонунчилик базасини янада ривожлантириш, божхона маъмурчилигининг барча босқичлари ва даражаларида норма ҳамда ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг бирхилда қўлланилишини таъминлаш, божхона томонидан тартибга солишнинг ошкоралигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

                                

Божхона кодекси юкларни божхонада расмийлаштиришнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштирилган божхона режимлари ва тартиб-таомилларининг барча турларини батафсил равишда, тўғридан-тўғри таъсир қилувчи нормалар асосида тартибга солади.

 

Кодексда рухсат этиш хусусиятига эга бўлган турли ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари, товарларни, шу жумладан, товарлар божхона ҳудудига келиб тушишидан аввал уларни декларациялаш ва расмийлаштиришда божхона тартиб-таомилларидан ўтказиш тартиби енгиллаштирилди, шунингдек, мазкур масалалар юзасидан божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилиш учун белгиланган муддатлар анча қисқартирилди. 

 

Тижорат ва нотижорат мақсадларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, товарларни божхона чегараси орқали қувур транспорти ва электр ўтказувчи линиялар орқали олиб ўтиш тартиби анча мақбуллаштирилди. Божхона назоратининг янги шакллари жорий этилди. 
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг божхона органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган замонавий шаклларини жорий этиш катта аҳамиятга эга бўлади. 

 

Жумладан, давлат божхона назоратининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими фаолиятининг тартиби норматив жиҳатдан мустаҳкамланди. Мазкур тартиб божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини сезиларли даражада қисқартиришни назарда тутади. Бу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товарларни божхонада расмийлаштириш тартиб-таомилларини анча енгиллаштиради.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей