ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон Президенти апрель ойининг охирида Росси...

Ўзбекистон Президенти апрель ойининг охирида Россияга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россияга 25–26 апрель кунлари ташриф буюради, музоракалар мавзусидан бири республика қуролли кучларини модернизация қилиш учун ускуналар етказиб бериш муҳокамаси бўлиши мумкин, дейди РФ молия вазири ўринбосари Сергей Сторчак, РИА Новостига берган хабарида.

«25–26 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Москвага ташрифи режалаштирилган. Хусусан, Ўзбекистон Қуролли кучларини модернизация қилиш ва яроғларни қайта янгилашга Россия асбоб-ускуналарини етказиб бериш борасида дастлабки келишувлар мавжуд – Ислом Каримовнинг Москвага ташрифи чоғида буни йўлга қўйиш мумкин», – дейди Сторчак Федерация кенгаши халқаро қўмитаси йиғилишида.

Икки мамлакат раҳбарлари охирги марта ўтган йилнинг июль ойида Уфа (Россия)да бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида учрашишганди. Ўшанда президент Путин Ўзбекистон раҳбарини Россияга давлат ташрифини амалга оширишини таклиф қилганди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей