ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси БСОА таркиби...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси БСОА таркибида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси 2 февраль куни Тошкентда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади, деб хабар беради Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

Сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) Бош котиби бошчилигидаги делегация ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси раиси Ким Ён Хи билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси ўртасида, шунингдек, БСОА доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими ўтказилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ҳужжат сайлов ва сайлов амалиёти соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилади. Шунингдек, унда сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасидаги ахборотлар, сайлов жараёнида замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган қўшма ҳаракатлар ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси ҳамкорлиги бўйича, жумладан, БСОА билан алоқадор масалаларга оид фикрлар алмашилди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси БСОА аъзоси ҳисобланади. Бу халқаро ташкилотнинг штаб-квартираси Инчхон шаҳри (Корея Республикаси)да жойлашган. Ҳозирги пайтда унинг таркибида 102 та мамлакатнинг 106 сайлов органи бирлашган.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей