ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи савдо ва инвестици...

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи савдо ва инвестиция бўйича кенгаш тузишга тайёр

18 май куни “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 12 мажлиси  якунланди.Унда икки томонлама муносабатларни  мустаҳкамлаш  бўйича  қатор  масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралардасавдо  ва инвестиция бўйича кенгаш ташкил этиш ишида эришилган тараққиёт  ва ҳар икки  томоннинг янги органни яқин вақт  ичида таъсис этишга тайёрлиги қайд этилди. Кенгаш  Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон  ўртасидаги икки томонлама савдо, инвестиция  ва молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга  ёрдам бериш мақсадида  ташкил  этилмоқда. Европа ИттифоқидашунингдекЎзбекистоннингЖаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) га аъзо  бўлиб  киришига ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини  ҳам  тасдиқлашди.    

Умуман, сўнгги йилларда  томонлар ўртасидаги сиёсий мулоқотда  интенсификация  кўзга ташланмоқда. ЕИ  Ўзбекистон тимсолида  хавфсизлик  ва чегараларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, БОМКА ва КАДАП  дастурлари доирасида  гиёҳванд  моддаларнинг ноқонуний айланишига  қарши  кураш  масалалари бўйича Европа Иттифоқи  билан Марказий Осиё  мамлакатлари ўртасидаги юқори  даражадаги мулоқотнинг фаол  иштирокчисини кўришни истайди. 

ЕИнинг  профессионал-техник  ва олий  таълим соҳасидаги дастурлари муҳимлиги  таъкидланди. Бу дастурлар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий  ривожланишида муҳим ахамият касб этиши мумкин. Шу муносабат  билан  Ўзбекистон  2015 йининг 25-26июнь  кунлари Ригада  ўтадиган ЕИ  ва Марказий Осиё  таълим  вазирлари учрашувида қатнашишга  таклиф этилди.

Совет сотрудничества «Ўзбекистон – ЕИ»Ҳамкорлик кенгаши  шунингдек Марказий Осиёда  минтақавий ҳамкорлик масалалари  ва халқаро   аҳволни ҳам муғҳокама  қилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей