ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Озарбайжон ШҲТда мулоқот бўйича ҳамкор мақомини ол...

Озарбайжон ШҲТда мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида Озарбайжон Республикасини ШҲТда мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги Меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Меморандум Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Рашид Алимов ҳамда Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мемедияров томонидан имзоланди. Бу қарор Россиянинг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши томонидан қабул қилинган эди.

Ҳужжат Озарбайжон ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосоий йзналишларини, жумаладан терроризм, экстремизм, сепаратизм, гиёҳванд моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва уларнинг савдосига қарши курашиш, савдо ва инвестиция, энергетика, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги, маданият, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларида ҳамкорлик қилиш, табиий ва техноген хусусият касб этувчи фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш ва бошқа йўналишларни белгилайди.

Меморандум белгиланмаган муддатга имзоланди ва Озарбайжон ҳукумати ички жараёнлар бажарилганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали ШҲТ Котибиятига хабар қилган санадан бошлаб кучга киради.

Шунингдек, маросида ШҲТга аъзо давлатларнинг элчилари ва ШҲТ Котибиятидаги доимий вакиллари ҳам иштирок этишди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари