ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Напел расман ШҲТнинг мулоқот бўйича шерик мақомини...

Напел расман ШҲТнинг мулоқот бўйича шерик мақомини олди

Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Непал Федератив Демократик Республикасига мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги Меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Меморандум Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов ва Непал ташқи ишлар бўйича Давлат вазири  Шанкер Байраги томонидан ШҲТга аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхона раҳбарлари ҳамда ШҲТ Котибиятидаги доимий вакиллари иштирокида имзоланди.

Меморандум ШҲТ ва Непал ўртасидаги минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тарғиб қилиш, терроризм, экстремизм, сепаратизм, гиёҳванд моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва уларнинг савдосига қарши курашиш, шунингдек, савдо, инвестиция, энергетика ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилишни кўзда тутади.

Меморандум белгиланмаган муддатга имзоланди ва имзоланган санадан бошлаб кучга кирди.

Маросимда Непал Бош вазири Кхадга Прасад Шарма Оли иштирок этди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей