ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун янги т...

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонун чиқарувчи палата депутатлари 7 январь кунидаги йиғилишида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилишди, дея хабар беради парламент қуйи палатасининг матбуот хизмати.

Янги таҳрирдаги қонунга нима сабабдан эҳтиёж туғилганини шундай изоҳлаш мумкинки, қонун қабул қилинганидан бери ўтган давр мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи кўплаб ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Улар соҳада замонавий талабларни ўрнатишга ихтисослашган. Янги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни қонун ва қонун доирасидаги бошқа ҳужжатларга мослаштириш зарурати юзага келгани парламент қайд этиб ўтилди.

Кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси мавжуд ҳуқуқий-норматив базани меҳнат муҳофазаси бўйича умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосига йўналтирилди. Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат муҳофазаси бўйича конвенция ва тавсиялари, 20дан ортиқ хорижий давлатлар тажрибаси, шу жумладан, Европа Иттифоқи, Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларнинг синовдан ўтган иш фаолиятлари кузатиб чиқилди.

Махсус ваколатга эга давлат органлари вазифаларини белгилаш, давлат бошқарувининг бошқа органларини мос шароитлар билан таъминлаш ва меҳнат муҳофазаси назоратини йўлга қўйиш учун ҳам Меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонун замон талабларига мос келиши зарур эди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонун қабул қилинганига 22 йилдан кўпроқ вақт ўтди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей