ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / МДҲга аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари иқтисоди...

МДҲга аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари иқтисодиёт соҳасида саъй-ҳаракат режаларини имзоладилар

Қозоғистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Ҳукумат  раҳбарлари  Кенгашининг  мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов иштирок этди.

МДҲ ижроия қўмитаси  матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, ҳамкорликнинг турли  йўналишлари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат лойиҳаларини кўриб чиқиш режалаштирилган эди. Мажлисда жами 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди ва маъқулланди.

Хусусан, иқтисодиёт  соҳасида МДҲ  қатнашчилари  бўлган  мамлакатларнинг  молиявий-иқтисодий соҳадаги долзарб  масалаларни  ҳал этиш бўйича  ҳамкорликдаги  саъй-ҳаракатлари,  инновацион  ҳамкорликни  тартибга  солувчи ҳужжатларга  амал  қилинишининг бориши ва Давлатлараро Инновацион   ҳамкорлик дастури доирасида 2015-2016 йилларга белгиланган тадбирлар муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, 2020 йилга қадар бўлган  даврда  МДҲ қатнашчилари  бўлган  давлатларнинг минтақалараро ва чегарага  туташ  ҳудудлар бўйича  ҳамкорлиги Концепцияси ва уни амалга ошириш  бўйича чора-тадбирлар  режаси кўриб чиқилди. Шунингдек, 2016-2020 йилларда маданият  соҳасидаги  ҳамкорликнинг  асосий тадбирлари лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси 30 октябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари