ru en ўз
1 USD = 8226.1  
1 EUR = 9470.71  
1 RUB = 125.76  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Лукас Альперт: Афғонистоннинг тинч келажак сари йў...

Лукас Альперт: Афғонистоннинг тинч келажак сари йўли Тошкентдан бошланадими?

Жорий йилнинг март ойида Тошкентда “Афғонистон — тинч келажак сари йўл” халқаро вазирлар конференциясини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон ва Афғонистон ташаббуси АҚШда нашр қилинадиган нуфузли “The Wall Street Journal” газетасидаги мақоланинг мавзуси бўлди, деб ёзди Жаҳон АА.

Мақола муаллифи Лукас Альпертнинг қайд этишича, замонавий Ўзбекистон афғон муаммосининг ҳал қилинишида борган сари фаол иштирок этмоқда. “Тошкент ҳарбий ҳаракатларга барҳам берилиши бутун минтақада антитеррор саъй-ҳаракатларининг калити саналади, деб ҳисоблайди.

Конференцияда Афғонистон билан қўшни мамлакатлар, шунингдек, Хитой ҳамда АҚШ, Россия ва бошқа йирик давлатлар вакилларининг қатнашиши кутилмоқда. Улар афғон инқирозини тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкониятларини муҳокама этишади”. “The Wall Street Journal” Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Афғонистонда қирқ йилдан буён давом этаётган уруш бутун минтақага ўзининг беқарорлаштириш таъсирини ўтказаётгани ҳақида билдирган фикрларини ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган. Бу муаммонинг бартараф этилиши катта ҳудудда хавфсизлик ҳамда барқарорликнинг таъминланишига кўмаклашади. Тошкент форуми ўтган йили бошланган “Кобул жараёни”нинг иккинчи босқичи бўлади.

Америкалик журналист Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер ўртасида яқинда бўлиб ўтган учрашув чоғида мазкур ташаббуснинг тафсилотлари муҳокама этилганини ҳам эслатиб ўтган. Ўзбекистон томонининг Афғонистон бўйича қарашлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича муҳокамалари чоғида ҳам тилга олинди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги янги тамойилларга баҳо берар экан, Лукас Альперт минтақадаги қўшнилар билан ўзаро алоқалар сезиларли даражада яхшиланганини ҳам қаламга олган. Чегаралардаги ўтиш пунктларида ишлар қайтадан йўлга қўйилгани, Тошкент ҳамда қўшни мамлакатлар пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари тиклангани, трансчегаравий савдо-сотиқнинг кенгайгани муҳим ўзгаришлар қаторида санаб ўтилган. Мақолада экстремизмга қарши кураш халқаро ташкилотлар доирасида ҳам янгича туртки олгани қайд этилган.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей