ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Латвияда Ўзбекистон–Латвия сиёсий маслаҳатлашуви б...

Латвияда Ўзбекистон–Латвия сиёсий маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

Рига шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг ўн учинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги мабуот хизмати.

 

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари батафсил муҳокама қилинди, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси таҳлил қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон–Латвия олий даражадаги мунтазам учрашувлари ўзаро манфаатли муносабатларнинг негизи ҳисобланади ҳамда ушбу алоқалар томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан яратилган мустаҳкам ҳуқуқий асосга таяниб жадал ривожланиб бормоқда.

 

Томонлар бир-бирларини узоқ муддатли ва ишончли ҳамкор деб ҳисоблайдилар. Муносабатлар очиқлик ва манфаатларни эътироф этишга асосланади ҳамда сиёсий мулоқот, парламентлар ва давлат идоралари ўртасидаги алоқалар, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникацион соҳалари каби йўналишларни қамраб олади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей