ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Комилов ва Лавров телефон орқали музокара ўтказишд...

Комилов ва Лавров телефон орқали музокара ўтказишди

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров телефон орқали мулоқотда бўлиб, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди, деб хабар беради Россия ташқи ишлар вазирлиги.

«Келгусидаги Россия–Ўзбекистон алоқалари, шунингдек, икки томонлама алоқалардаги долзарб масалалар ва халқаро майдондаги ҳамкорлик муҳокамаси юқори даражада ўтди», – дейилади хабарда.

Илгари хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жорий йилда Россияга расмий ташрифни амалга оширади. Ташрифга тайёргарлик ишларини муҳокама қилиш учун ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Тошкентга келган эди. У ҳам Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказганди.

Россия раҳнамоси Владимир Путин Уфа (Россия)да бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги учрашув чоғида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдан Россия Федерациясига расмий ташрифни амалга оширишини сўради.

«Биз бу йил иттифоқдошлик муносабатлари ҳақидаги шартноманинг ўн йиллигини нишонлаймиз. Шу муносабат билан Сизни анчадан буён бизда давлат ташрифи билан бўлмаганлигингизни эслатиб ўтмоқчи эдим, – деди Россия Президенти ШҲТ саммити доирасида бўлиб ўтган учрашув чоғида. Биз мунтазам равишда алоқада бўлиб турамиз, учрашамиз, Сиз Россияда тез-тез бўласиз, бироқ бу каби расмий дипломатик ҳолатлар маълум маънога эга ва мен Сизни Россия Федерациясига давлат ташрифи билан келишга таклиф этишни хоҳлардим».

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей