ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Каримов Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Каримов Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Таййип Эрдоғанга Анқара шаҳрида содир этилган теракт муносабати билан мактуб йўллади, деб хабар беради республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Мазкур мактубда давлатимиз раҳбари Туркия президентига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди», – дейилади хабарда.

17 февраль куни Туркия пойтахти марказида содир этилган теракт натижасида қурбон бўлганларнинг сони 28 нафар кишига етди, 60 дан ортиқ киши жабрланган. Ўша куни Туркия бош вазири қароргоҳидан бир неча юз метр нарида ҳарбийлар истиқомат қилувчи турар жой яқинида портловчи модда жойланган автомобиль портлаган эди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей