ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Жоэль Гаррио-Мэйлам: «Кўп томонлама ҳамкорликни ри...

Жоэль Гаррио-Мэйлам: «Кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўли”

“Франция-Марказий Осиё”дўстлик гуруҳи аъзоси, сенатор Жоэль Гаррио-Мэйламнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон-Франция парламентлараро ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф дастури сермазмун, якунлари эса самарали бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги музокаралар, Ташқи ишлар вазирлиги, қатор тадқиқот муассасаларидаги учрашувларда меҳмонга Франция Сенатидаги “Франция-Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи фаолияти тўғрисида батафсил сўзлаб бериш имконияти яратилди.

Француз сенатори учрашув ва музокаралардан олган таассуротлари билан ўртоқлашар эканшундай деди: «Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим. Ўз мамлакатим Сенатидаги “Франция-Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи аъзоси бўлганимдан бери республикангизга келишни жуда истар эдим, чунки менга мамлакатингиз тарихи ҳам, унинг бугунги ривожланиши ҳам жуда қизиқарли.

Давлатларимиз ўртасида парламент алоқалари фаол ривожланмоқда. Назаримда, уларни мустаҳкамлаш, парламентарийларнинг тўғридан-тўғри шериклик муносабатлари, жумладан ўзаро борди-келдиларни кенгайтириш халқаро ва минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича қарашларни яқинлаштириб, ўзаро тушуниш даражасини оширишга хизмат қилади».

Жоэль Гаррио-Мэйлам икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари бўйича ўз фикрларини билдирди: «Франция ва Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятларга эга, шунинг учун ташрифимнинг мақсадларидан бири ҳамкорлик алоқаларининг устувор соҳаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Бугун кўп йўналишларда интенсив мулоқот олиб борилмоқда. Бундан фақат шу йил июнь ойининг ўзида Ўзбекистон сенаторларининг Францияга ташрифи, француз ишбилармон доираларининг ваколатли делегацияси мамлакатингизга келгани,Тошкентда Француз бирлашмаси очилгани каби муҳим воқеалар далолат беради.

Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг қатор масалаларидан ташқари биз экологик муаммоларга,хусусан Орол денгизи фожиаси оқибатларини бартараф этиш масалаларига ҳам тўхталдик. Бу халқаро даражада турли майдончалар доирасида кенг муҳокама қилишни талаб этувчи жуда жиддий масала.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим соҳаси - хавфсизлик бўлиб, биз бу борада биргаликда самарали ҳаракат қилишимиз мумкин ва сермаҳсул шерикликка умид қиламиз.

Умуман биз кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришимиз лозим. Умид қиламанки, бу ҳамкорлик икки давлат халқлари манфаатлари йўлида кенгаяди ва мустаҳкамланади».

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари