ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Италия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Ўзбекистон...

Италия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Ўзбекистонга келди

2015 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Италия Республикасининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бош котиби Микеле Валенсизени қабул қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон—Италия муносабатларини ривожлантириш, халқаро ташкилотлар, аввало БМТ ва унинг тузилмалари доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон томони БМТ Хафвсизлик кенгашининг 2017—2018 йиллардаги нодоимий аъзолиги учун бўладиган сайловларда Италия номзодини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 5—6 ноябрь кунлари бўлажак Тошкент Халқаро инвестиция форумида машинасозлик, энергетика ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган етакчи Италия компаниялари вакилларининг иштирок этиши икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган алоқаларни фаоллаштиришга бўлган ўзаро қизиқиш ортганлигини тасдиқлайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Италия ўқув муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишда ижобий малака тўпланганлиги эътироф этилди. Мамлакатимизда Турин политехника университетининг филиали очилгани мазкур йўналишдаги самарали ҳамкорлигимизнинг бир мисоли ҳисобланади.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон—Италия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Тадбир давомида икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари