ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислом Каримов Туркманистон Ташқи ишлар вазири Раши...

Ислом Каримов Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 июнь куни Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ўзбекистон Президенти ва халқига Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломи ва ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди ҳамда Туркманистон раҳбарияти ўзаро алоқаларни мамлакатларимиз ва халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига мос равишда янада юксак босқичга кўтаришга тайёр эканини билдирди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги серқирра муносабатлар бугун изчил ривожланаётгани, бу ҳамкорлик барқарорлиги ва самарадорлиги билан муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа масалалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей