ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислом Каримов Самарқандда АҚШ Давлат котибини қабу...

Ислом Каримов Самарқандда АҚШ Давлат котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди,деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан самимий қутлади ва унинг Ўзбекистонга илк ташрифи ўзаро ҳамкорликка доир кенг кўламли масалалар ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб, ўзаро савдо ҳажми барқарор ўсмоқда. АҚШнинг “General Motors” корпорациясининг Ўзбекистондаги самарали фаолияти бу соҳадаги муваффақиятли ҳамкорликнинг ёрқин мисолларидан биридир. Стратегик шериклик доирасида Андижон, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида юқори технологияли учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда АҚШнинг дунёга машҳур “Boeing”, “Lockheed Martin”, “Honeywell” ва бошқа компаниялари самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Учрашувда минтақавий долзарб муаммолар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди. Афғонистондаги вазият, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШ давлат котиби самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Америка Қўшма Штатлари раҳбарияти икки мамлакат манфаатларига асосланган муносабатларни изчил ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей