ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислoм Каримов Озарбайжон Президентини туғилган кун...

Ислoм Каримов Озарбайжон Президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг туғилган куни муносабати билан табрикнома йўллади. Озарбайжон давлат ахборот агентлиги шу ҳақда хабар берди.

Табрикда, Ўзбекистон Президенти Озарбайжон раҳбарини туғилган куни билан қутлар экан, у бошчилигида Озарбайжоннинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий-сиёсий жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат мустақиллиги ва унинг обрў-эътиборини халқаро ҳамжамият олдида янада мустаҳкамлаётганлиги алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг анъанавий дўстлик, ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳурмат қилишга асослангани, келгусида икки мамлакат алоқаларининг муваффақиятли ривожланишида муҳим омил бўлиши қайд этилган.

Мамлакатимиз раҳбари Илхом Алиевга мутаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва Озарбайжон халқига эса – тинчлик ва фаровонлик тилаган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей