ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислом Каримов Наманган вилоятига янги ҳоким тайинл...

Ислом Каримов Наманган вилоятига янги ҳоким тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 26 ноябрь куни Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровни Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Хайрулло Бозоровнинг номзоди халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ Баҳодир Турсунович Юсупов Наманган вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Хайрулло Бозоров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Хайрулло Бозоров 2014 йилдан вилоятдаги Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди. Бунгача у 2009—2014 йилларда Чуст тумани ҳокими, 2008—2009 йилларда Учқўрғон тумани ҳокими, 2007—2008 йилларда эса вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари