ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислом Каримов Мисрдаги авиаҳалокат юзасидан Россия...

Ислом Каримов Мисрдаги авиаҳалокат юзасидан Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия йўловчи самолётининг Мисрда ҳалокатга учрагани юзасидан Россия Президенти  Владимир Путин ҳамда Россия халқига ҳамдардлик билдирди. Кремль матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

“Биз элчихонага телефон, мактублар ва ижтимоий тармоқлар орқали таъзия ва ҳамдардлик билдирган барча ўзбекистонликларга миннатдорчилик билдирамиз. Элчихона дарвозаси олдига гуллар, шамлар, юмшоқ ўйинчоқлар олиб келган ва бизнинг қайғумизга шерик бўлганлардан жуда миннатдормиз”, – дейилди элчихонанинг хабарида.

Хабар қилинишича, 2 -3 ноябрь кунлари  Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчихонасида ҳамдардлик китоби очиқ бўлади.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, жорий йил 31 октябрь куни “Когалимавиа” авиакомпаниясининг “Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург” йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери Мисрда ҳалокатга учради. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей