ru en oz
1 USD = 3706.22  
1 EUR = 3967.46  
1 RUB = 65.91  
ru en oz
2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислом Каримов Жанубий Кореяга сайловдан кейинги би...

Ислом Каримов Жанубий Кореяга сайловдан кейинги биринчи давлат ташрифини амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жорий йилнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Yonhap агентлиги ҳабар берди. 

Ислом Каримов ва Корея Президенти Пак Кин Хе қўшма инфратузилмавий лойиҳалар, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек икки томонни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қиладилар.

«Бу Каримов шу йил март ойида Президент сайловларида ғалаба қозонгандан кейинги биринчи давлат ташрифи ҳисобланади. Бу далил икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига бўлган эътиборнинг намойишидир, дейилади Корея агентлиги ахборотида.

Ўзбекистон Ўрта Осиё мамлакатлари ўртасида Жанубий Кореянинг энг йирик савдо ҳамкори. Ўтган йили икки томонлама савдо ҳажми $1,9 млрд.ни ташкил этди. Президент Каримов шу вақтгача бу мамлакатга етти марта ташриф буюрган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари