ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислом Каримов Франция Президентига ҳамдардлик билд...

Ислом Каримов Франция Президентига ҳамдардлик билдирди

2015 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Республикаси Президенти Франсуа Олланд номига мактуб йўллади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Унда 13 ноябрь куни Париж шаҳрида юз берган қатор террористик актлар натижасида Франция фуқароларининг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга, шунингдек, бутун Франция халқига ҳамдардлигини етказишни сўради. «Қайғуйингизга ҳамдардмиз» сўзлари алоҳида қайд этилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей