ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислом Каримов: Бугунги кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ...

Ислом Каримов: Бугунги кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини нормал ҳолат, деб бўлмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонун  қабул қилинишини   таклиф  қилди.

Бу ҳақда у Конституция куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда айтди.

«Бугунги кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини  нормал ҳолат, деб бўлмайди. Шунинг учун мазкур органларнинг, биринчи навбатда, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги мақоми, фаолият шакли ва усулларини аниқлаштириш ҳамда уларга тузатишлар киритиш зарур», – деди Каримов.

«Ҳеч кимга сир эмас, шуни ҳам тан олишимиз керак – кундалик ҳаётимизда ҳали-бери қонунга риоя қилмаслик, қонун ва қонунийликнинг, адолат мезонларининг амалда қўпол равишда бузилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан ўз бурчига совуққонлик билан қараш қонунбузарликка олиб келиши билан боғлиқ ҳолатлар, афсуски, кам эмас», – таъкидлади   давлатимиз раҳбари.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей