ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Ислам Каримов бутун дунёни огоҳликка чақирди

Ислам Каримов бутун дунёни огоҳликка чақирди

Жаҳондаги ўзгарувчан вазият юқори даражадаги огоҳлик ва доимий шайликни талаб қилади, дея мулоҳаза юритган юртбошимиз Ислом Каримов республика Қуролли кучларининг 24 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик нутқида.    

«Биз яшаётган бугунги замон ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмаслигини барчамиз ўзимизга доимо яхши тасаввур қилганмиз ва тасаввур қиламиз. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида вазият қандай тез ўзгариб, дунёнинг айрим минтақаларида аҳвол тобора кескин тус олаётгани, турли қарама-қаршиликлар, можаро ва қон тўкишлар кучайиб, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавфи ортиб бораётгани, яқин ён-атрофимизда давом этаётган ҳарбий тўқнашувлар бизда чуқур ташвиш ва хавотир туйғусини уйғотмасдан қолмайди, албатта.

Юзага келаётган ана шундай мураккаб ва оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган вазият барчамиздан юқори даражадаги огоҳликни сақлаш ва доимий тайёргарлик ҳолатида бўлишни, миллий армиямизни янада ислоҳ этишга қаратилган эътиборни кучайтиришни, уни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги самарасини оширишни, бир сўз билан айтганда, Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ва жанговар қобилиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашни талаб этади», – дейди Президентимиз.

Унинг фикрига кўра, бундай олдиндан тахмин қилиш қийин бўлган вазият «юқори даражали огоҳлик ва доимий тайёргарликни» талаб қилади. Шунингдек, келгусида армия ислоҳотлари ва унинг жанговар тайёргарлиги самарадорлигини оширишга диққат қаратиш лозимлиги ҳам уқтириб ўтилган.

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари