ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Интеллектуал мулк: миллий ва минтақавий тажриба

Интеллектуал мулк: миллий ва минтақавий тажриба

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (ЖИМТ) Женева шаҳридаги қароргоҳида интеллектуал мулк ва генетик ресурслар, анъанавий билимлар ҳамда маданият ифодалари: миллий, минтақавий ва маҳаллий тажриба мавзусида семинар бўлиб ўтди.

ЖИМТ томонидан Австралия ҳукумати билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур семинарда 40 дан ортиқ аъзо давлатлар, Европа комиссияси ҳамда ҳукуматлараро ташкилотлар ва котибиятларнинг вакиллари қатнашди.

Ўзбекистонни Интеллектуал мулк агентлиги ихтироларнинг илмий-техникавий давлат экспертизаси ва фойдали моделлар экспертизаси бўлими бошлиғи Севара Каримова тақдим этди.  У семинар якунлари тўғрисида UT ўқувчиларига сўзлаб берди: “Семинар жуда фойдали бўлди. Семинар иши пленар режимда ўтди, қатор маърузачиларнинг нутқлари тингланди.  Уларда анъанавий билимлар (АБ) ва маданиятларнинг анъанавий ифодаси (фольклор) (МАИ)ни муҳофаза қилиш қуйидагиларга йўналтирилиши кераклиги таъкидланди: 1. Уларнинг бойлик эканини тан олиш, яъни туб халқлар ва жамоалар, анъанавий ва бошқа маданий жамоалар ўзларининг маданий меросини ҳақиқий қадр-қимматга эгалигини, шу жумладан ижтимоий, маданий, маънавий, иқтисодий, илмий, интеллектуал, тижорат ва таълим қийматига эга эканини ҳамда АБ ва МАИ туб халқлар ва бошқа маданий жамоаларнинг фаровонлиги, шунингдек бутун инсоният фаровонлиги йўлида новаторлик ва ижодкорликни ривожлантириш учун асос эканини тан олиш; 2. АБ ва МАИга нисбатан, шунингдек АБни сақлаб турган халқлар ва жамоаларнинг қадр-қиммати, маданий яхлитлиги ҳамда фалсафий, интеллектуал ва маънавий қадриятларига нисбатан ҳурматни таъминлашга кўмаклашиш; 3. Жамоаларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш, яъни бевосита туб халқлар ва жамоалар, анъанавий ва бошқа маданий жамоалар томонидан билдирилган умидлар ва эзгу орзуларни тушуниш, миллий ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бундай халқлар ва жамоаларнинг фаровонлиги ва барқарор иқтисодий, маданий, экологик ва ижтимоий ривожланишига кўмаклашиш.

Шунингдек, сўз МАИни ноқонуний ўзлаштириб олиш ва уни ҳуқуққа зид равишда фойдаланишнинг олдини олиш ҳақида ҳам борди. Шу муносабат билан семинар қатнашчилари новаторлик ва ижодкорликни рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий эркинликка кўмаклашиш, адолатли шартларда тадқиқотчилик амалиёти ва маданий алмашинувни олиб бориш заруратини қайд этишди. 

АБ ва МАИга бўлган интеллектуал мулк ҳуқуқлари ноқонуний равишда тақдим этилишининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”.

Маълумотнома

Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикасини Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва интеллектуал мулк соҳасида фаолият юритувчи бошқа халқаро минтақавий ташкилотларда тақдим этишга ваколати бўлган орган ҳисобланади. У Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади, хорижий патент идоралари , халқаро, минтақавий ва чет эл ташкилотлари билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқ адабиётларининг халқаро алмашинувини амалга оширади, хорижий тажрибани ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил этади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари