ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминла...

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга доир қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

2018 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан парламент қуйи палатасига киритилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2017 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни эшитдилар.

Мажлисда таъкидландики, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Мазкур йўналиш, таъкидлаб ўтилганидек, ҳар бир фуқаронинг ҳаётида жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки у инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита алоқадордир.

Ўтган йилдаги бу соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнини таҳлил этиш шундан далолат берадики, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга сўзда эмас, балки амалда эътибор берилмоқда, шу жумладан бу соҳага суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш йўли билан ҳам эътибор қаратилмоқда. Бунда шахсан мамлакатимиз раҳбарининг ўзи ислоҳотларнинг бош ташаббускори бўлмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, Давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан киритилган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлидаги туб ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Қонун лойиҳаси илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд-тергов фаолияти жараёнида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Бу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрда қабул қилинган “Суд-тергов фаолиятида 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришнинг мантиқий давомидир.
Депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар ва қабул қилдилар. Қонун парламент юқори палатасига маъқуллаш учун юбориладиган бўлди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей