ru en ўз
1 USD = 8101.62  
1 EUR = 9528.32  
1 RUB = 137.93  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди

Ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо, сармоя, банк-молия, нефть-газ, кимё, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик, фан ва технологиялар, транспорт ва транспорт коммуникациялари, божхона, сайёҳлик, электротехника каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб йўналишларда, жумладан, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳаларда ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Мамлакатларимиз ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириши учун шартномавий-ҳуқуқий асослар яратилган. Савдо-иқтисодий алоқалар, сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш, ўзаро савдо имтиёзлари, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлик борасида эришилган келишувлар амал қилмоқда.

Транспорт-коммуникация соҳаси ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишидир. 2011 йилда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон темир йўл коридорини ишга тушириш бўйича битим имзолангани бунга мисол бўла олади. Мажлисда ушбу лойиҳа Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

– Эрон Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қарайди, – деди Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири, комиссия ҳамраиси Муҳаммадризо Неъматзода. – Бундай учрашувлар ўзаро ҳамкорлигимиз қамровини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Ҳукуматлараро комиссия мажлисида Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишдан, кенг кўламли савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей